Болалар шоираси билан учрашув

Болалар шоираси билан учрашув

32-мактабда “Адабий мерос – абадий мерос” мавзусида ўзбек халқ қўшиқлари, лапарлар ва айтишувларни ижро этиш бўйича маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга “Шуҳрат” медали соҳибаси, болалар шоираси Кавсар Турдиева таклиф этилди. Шоира ўзининг намунали ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Ўқувчилар ижросидаги миллий қўшиқ ва рақслар, алла ва лапарлар тадбирнинг барча иштирокчиларига манзур бўлди.

Комила АРСЛОНОВА.