Юрак тўхтовсиз ишлайди. Танамизнинг ушбу энг муҳим аъзоси ҳақида қайғуриш муҳим ва кечиктириб бўлмас зарурат. Ёшлар орасидаги инфаркт ва инсульт ҳолатлари сони йил сайин ортиб бораётгани ҳам бунга яққол далилдир. Бунинг олдини олиш эса ўз қўлингизда. Олма енг. Олма қондаги зарарли холестерин даражасини 30 фоиз пасайтиришга қодир. Шу йўсинда артерияларда тиқилиш хавфи ҳам камаяди. Кунига атиги битта донадан олма ейиш юрак саломатлигини сезиларли даражада ошириши мумкин. Олмани ташқи пўчоғи билан истеъмол қилинг, барча фойдали моддалар айнан унда жойлашган.
Олманинг пўсти юракни қувватлантиради
