Атроф-муҳитни тоза сақлаш биринчи навбатда саломатлигимизни асрашга хизмат қилади. Дуч келган жойда ташланган чиқиндилар эса инфекциялар ўчоғига айланиб, соғлиғимизга хавф солади. Туманимизда бу борадаги аҳвол қандай? Ана шу саволга жавоб излаб “Тарнов” маҳалласи ҳудудидаги балиқ сотиладиган жойга бордик. Ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики, балиқ савдоси билан шуғулланаётган 4 нафар фуқаро суюқ чиқиндиларни белгиланмаган жойга оқизишаётган экан. Бу борада улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишлича маъмурий чоралар қўлланилди.
Б.ХУДОЙБЕРДИЕВ,
туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бўлими бош мутахассиси.
