Муаммолар ўрганилди

Муаммолар ўрганилди

“Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” Давлат дас­турини амалга ошириш мақсадида 4-сектор раҳбариятидан бириктирилган Д.Сулаймонов “Нуробод” маҳалласида бўлиб, мавжуд муаммо ва вазифаларни атрофлича ўрганди.

Шунингдек, “маҳалла бешлиги” билан бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида фикр алмашилиб, эҳтиёж­манд оилалар турмуш шароитларидан хабар олинди. “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дас­тури ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигидан “Олмазор” маҳалласига бириктирилган туман ҳокими ўринбосари Саодат Усмонова “маҳалла беш­лиги” билан ҳудуддаги муаммо ва камчиликларни атрофлича муҳокама этишди. Шунингдек, ушбу ма­ҳаллада яшовчи аҳоли турмуш тарзи ўрганилиб, субсидия асосида тикув машинаси олиб иш бошлаган М.Одилова фаолияти ўрганилди.

Ҳозирги кунда М.Одилова имтиёзли кредит эвазига тикув машинаси олиб, иккита иш ўрни яратиб, оиласига даромад келтирмоқда. Маҳалла драйвери деҳқончилик бўлгани сабабли, шахсий томорқа эгаларига тўқсонбосди экинларини экиш, ердан самарали фойдаланиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш­лари таъкидланди.

Саид ҲАСАНОВ.