Маҳаллалар ривожланиш йўлида

Маҳаллалар ривожланиш йўлида

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмак­лашиш бўлими катта мутахассиси Тўлқин Ҳолиқов “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видео­селектор йиғилишида белгиланган вазифалар тўғрисида суҳбат ўтказди.

Маълумки, энди “бешлик” ўрнини “еттилик” эгаллади. Тўлқин Ҳолиқовнинг суҳбати шу мавзуда бўлди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинида ишловчиларнинг вазифаларига алоҳида тўхталиб, маҳаллани ҳар томонлама обод қилиш, одамларнинг розилигига эришиш учун нималарга эътибор қаратиш кераклигини айтиб ўтди. Жумладан, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшлар учун тўгараклар ташкил этиш каби қатор ишларни янада кучайтириш бугун маҳалла фуқаролар йиғини олдида турган муҳим вазифалардир. Учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Ж. АМИРОВА.