Нок

Нок

Нокни яхши кўрмайдиган одамни учратиш қийин – таъми, ширалилиги ва юмшоқлиги билан бир-биридан фарқ қиладиган нав­ларнинг кўплиги туфайли ҳар ким ўзига ёқадиган мевани топиши мумкин. Нокни тез-тез сотиб олишнинг яна бир сабаби мазасидан ташқари, уларнинг соғлиқ учун ажойиб фойдасидадир. Саховатли заминимизда етилган ушбу мева ўзининг тоти, шифобахшлиги билан ажралиб туради. Манбаларда айтилишича, қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритиши мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилиши фойдали.

Парҳезшуносларнинг таъкид­лашича, ҳар куни нок истеъмол қилинса, организм микро­элементлар ва витаминлар танқислигига учрамас экан. Яна бир муҳим жиҳати, имбир билан нок саратонга қарши курашувчидир. Холецес­тит (ўт пуфаги яллиғланиши)да ҳар куни наҳорга икки дона нок тановул қилиш ёки ёввойи нокдан тайёрланган, шакар солинмаган компот ичиш яхши фойда беради.

Нокнинг фойдали томонлари билан бирга зарарлари ҳам йўқ эмас. Ошқозон ҳазм қилиш аъзолари касалликлари ­(гастрит, ошқозон яраси) зўрайганда нок тавсия этилмайди. Нок шарбатини сурункали қаб­зиятга дучор бўлган одамлар ичиши мумкин эмас. Нокни овқатдан 30-50 дақиқа кейин ейиш мақсадга мувофиқ. Нок тановул қилгандан кейин сув ичилмайди.