Туман кенгаши сессияси

Туман кенгаши сессияси

Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг олтинчи чақириқ 57-сессия­си бўлиб ўтди. Сессияда Тошкент вилояти ҳокими, ҳокимлик вакиллари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилди. Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.

Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг қарори билан Рустамов Эркин Эркамович туман ҳокими этиб тайинланди. Эркин Рустамов 1984 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йил Тошкент Давлат техника университетининг бакалавр ҳамда 2007 йил мазкур олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби. Э.Рус­тамов лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.