Мактабда ижодий учрашув

Мактабда ижодий учрашув

7-умумтаълим мактабида “Илм-фан фидойилари” мавзуида ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда юридик фанлари доктори, Тошкент Давлат юридик университети профессори Ҳалимбой Бобоев ҳамда фахрий педагог, психолог Ҳафиза Шириновалар иштирок этишди.

Меҳмонларнинг очиқ ва самимий суҳбатлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олишди. Бу каби учрашувлар ўқувчиларнинг дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз.