Саломатлик – доимий эътиборда

Саломатлик – доимий эътиборда

Шу кунларда туманда аҳоли, ишчи-хизматчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш  ишлари қизғин давом этмоқда. Айниқса, “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги”да тумандаги фермерлар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу кунгача 839 нафар қишлоқ хўжалиги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари текширувдан ўтказилди.

Аниқланган касалликлар бўйича тегишли кўрсматмалар берилди ва ҳудудий поликлиникаларга рўйхатга қўйилиб, даволаш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари туман Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг чуқурлаштирилган тиббий кўриги ташкил этилди. Кўрик давомида 50  нафардан зиёд ходимлар 10 турдаги тор доирадаги шифокорлар ҳамда лаборатор, УТТ, Портатив рентген ҳамда ЭКГ  текширувларидан ўтказилди.

Асомиддин ХОЛИҚОВ,
туман Тиббиёт бирлашмаси координатори.