Биз китобдан билим оламиз, ҳаётни ўрганамиз, дунёқарашимиз кенгаяди, ҳаёт моҳияти ҳақида мушоҳада қиламиз. Тарихимизни ўргатадиган ҳам айнан ана шу китобдир.
Шундай экан, фарзандларимизни болалигидан бошлаб китобхонликка жалб этишимиз керак. Бунда оналарнинг тутган ўрни катта. Агар она китобхон бўлса, фарзандларига кичиклигидан эртаклар айтса, ҳикоялар ўқиб берса, болада китоб ўқишга бўлган иштиёқ шакллана боради.
“Дўстлик” маҳалласида “Оқила аёллар” ҳаракати бошланғич гуруҳи фаоллари иштирокидаги “Ҳаёт давомида ўқиш” лойиҳаси асосида “Китобхон оналар” мавзусида давра суҳбати ўтказилишида кўзда тутилган маҳсад ҳам ана шу эди. Унда туман Ахборот кутубхона маркази абонентлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш раҳбари У.Айхўжаева иштирок этди ва китобнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида фойдали ва қизиқарли фикрларни билдирди.
Ўз мухбиримиз.
