Туманда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар доирсида чора-тадбирларнинг давом эттирилиши барча соҳаларнинг жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Чакана савдо товар айланмаси жорий йилнинг январь-июнь ойларида 1 414,5 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 115,7 фоизга ўсди.
***
Кўрсатилган бозор хизматлари
Туманда шу йил январь-июнь ойларида бозор хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 1 448,0 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 111,4 фоизни ташкил этди.
***
Бажарилган қурилиш ишлари
Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида бажарилган қурилиш пудрат ишлари ҳажми 616,2 млрд.сўм миқдорида баҳоланди ва мос равишда ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати 100,9 фоизни ташкил этди.
***
Саноат ишлаб чиқариш ҳажми ортди
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида туман корхоналари томонидан 1302,9 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 104,4 фоизни ташкил этди.
***
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми
Январь-июль ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг ҳажми 925,1 млрд.сўмни ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш сурьати 104,0 фоизни ташкил этди.
Зангиота туман
статистика бўлими.
