Узумнинг шифобахш хусусиятлари

Узумнинг шифобахш хусусиятлари

Узумнинг маданий тури 7-8 минг йил аввал пайдо бўлиб, ҳозирги кунда унинг 5 мингдан ортиқ тури мавжуд. Узумнинг дориворлик хусусияти ҳам анча қадимдан маълум. Шарқ табобатида доривор сифатида узумдан пишган ва хом ҳолида фойдаланганлар. Шунингдек, узум шарбати, сиркаси, барги поясидан ҳам унумли фойдаланишган. Узум таркибида кўп миқдорда қандлар, органик кислоталар, С, В витаминлари, ошловчи ва бўёқ моддалар бор. Баргида эса С, В, К витаминлари, каротин, никотин, фолий кислотаси, флавоноидлар, катехин ва ошловчи моддалар мавжуд. Халқ табобатида узум шарбати, шунинг­дек, узумнинг нордон навлари иштаҳани очувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи восита сифатида қўлланилади.

Яхши пишган узум, айниқса, қора нави камқонликни даволашда ва камқувват беморларга мадор беришда қўлланилади. Қора майиз эса турли зарарли ўсмаларни даволаб, инсон қувватини оширади. Узумнинг яхши пишмаганларидан сирка тайёрлайдилар. Сирка иштаҳани очиш билан бирга стоматит ва ангинани даволайди.Қуйида узумнинг фойдали хусусиятлари билан танишинг:

* Болаларнинг ҳарорати кўтарилганида бадани нордон узум дамламаси билан артилса, иссиқликни тез туширади.
* 40-50 грамм қуритилиб майдаланган узум барги устидан 500 мл қайноқ сув қу­йиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатиб, бироз дамланганидан кейин сузиб олинади. Қанд­ли диабет, гипертония (хафақон) касалликларида овқатдан 20 дақиқа олдин 100 мл.дан кунига 3-4 маҳал илиқ ҳолида ичилади.
* Ўпка силида иложи борича кўпроқ узум истеъмол қилиш тавсия этилади. Узум доначалари оғизда эзилиб, чайнаб ейилиши керак. Данаклари эса ташланади.
* Сурункали қабзиятда ҳар куни 2 стакандан 3 маҳал, овқатдан бир соат олдин узум шарбати ичилади. Даволаш муддати 2 ой.
* Юрак ҳолсизланганида 30 грамм ма­йиз устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади. Бир соат тиндирилгач, бу аралашмани 1/3 стакандан кунига уч маҳал ичилиб, меваси ейилади.
* Бўғинлардаги оғриқни даволаш учун 3 литрлик банкага 300 та янги узилган узум баргини солиб, устига совуқ сув қуйиладида, 3 кун тиндирилиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин 100 мл.дан ичилади.

Эслатма: * Агар узум еб, устидан совуқ сув ичилса, жуда зарарлидир. Ҳатто ичкетар ва иситмага мубтало қилиши мумкин.
* Узумни новдасидан узилгани ҳамон тановул қилмай, бир-икки кундан кейин еган маъқулроқ. Шунингдек, икки таом орасида ейишдан ҳам сақланинг. Иложи борича меъдадаги овқатнинг ҳазм бўлишини кутган маъқул.
* Янги узилган узум ҳазми оғир, агар пўсти бироз юмшаб, тиришганидан кейин ейилса, ҳазми осонлашади.
* Узум ўта семиз кишиларга, ўткир юрак етишмовчилигида, меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси қўзғалганда ва қандли диабетда тавсия этилмайди.