Халқ депутатлари туман кенгашининг олтинчи чақириқ 70-сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Сессия иштирокчилари туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Қ.Маҳмудовнинг туман ҳудудида жорий йил учун мўлжалланган “Яшил жамоат парки”, “Ҳокимлик боғлари” ҳамда “Янги авлод боғлари”ни ташкил этиш, шунингдек, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 2024 йил 12 февралдаги қарори ижросини таъминлаш тўғрисидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Б.Рихсиевнинг жорий йил бошига эркин қолдиқ маблағларидан маблағ ажратиш борасида туманда олиб борилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Сессия ишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
