Телефонингиз нимага жим?

Телефонингиз нимага жим?

Бугунги кунда ҳаётимизни телефон, интернетсиз тасаввур қилолмаймиз. Замонавий техникалар интернетга тезда уланишингизни, телефонлар эса истаган одамингиз билан исталган вақтда гап­лашишингизни таъминлаб беради. Лекин бу борада кўнгилсизлик­лар ҳам бўлиб туради. Интернетга уланолмайсиз, телефонингиз “жим”. Бунинг сабаби эса маълум: алоқа кабеллари ва телекоммуникация иншоотларига нисбатан ўғирлик ҳолатлари содир этилган ёки қазиш, қурилиш ишлари вақтида узилишлар юз берган.

Натижада аҳоли ва ўқув масканлари теле­коммуникациянинг ҳозирги замонавий хизматидан узилиб қолади.Алоқа кабеллари ўғирликларининг олдини олиш мақсадида маҳаллалар, мактаблар, касб-ҳунар мактаблари, корхона ва ташкилотларда давра суҳбатлари ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Бунда арзимас ўғирлик орқасидан ёшларимиз жиноий жавобгарликка тортилаётганлиги тўғрисида аниқ мисоллар келтириб ўтаяпмиз. Туманимиз аҳолисидан ҳам бундай нохушликларнинг олдини олишда бизга ёрдам беришларини сўрардик. Агар ўғирлик ҳолатига бўлган уринишларни сезиб қолсангиз дарҳол 70 975-21-02 ёки 102 рақамига, яъни тегишли ташкилотларга хабар беришингизни сўраймиз.

Шерзод РИЗАЕВ,
Зангиота Телекоммуникациялар
боғламаси бошлиғи.