Ўнқир-чўнқир кўчалар транспорт қатнови, йўловчилар ҳаракатида ҳам қийинчиликлар юзага келтириши ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан ҳам кўчасининг асфальтланиб, кафтдек текис бўлишини орзу қилмаган маҳалла аҳли бўлмаса керак. Бу эса бу борада аҳолидан юқори идораларга кўплаб мурожаатлар тушишига сабаб бўлаётганди. Энди эса мурожаатлар оқими камайди. Негаки, “ташаббусли бюджет” аҳолининг кўп йиллик орзуларининг рўёбига айланмоқда.
Туманимизда мазкур лойиҳада қатнашиб, ғолиб чиқиб, кўчалари ярақлатиб асфальт қилинаётган маҳаллалар сони кўпаймоқда. Жумладан, “Олмазор” маҳалласининг ўзи лойиҳада бир неча марта қатнашиб, ғолибликни қўлга киритди. Эндиликда маҳалланинг навбатдаги кўчаларини 2 миллиард 200 миллион сўм ҳисобидан асфальт қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
