Дори воситалари билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида шифокор ва ҳамшираларимиз ўз ҳудудларидаги хонадонларда бўлиб, “Хонадон дори қутиси”ни кўздан кечиришмоқда.
Бундан кўзланган мақсад Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизга келтирилган “Док-1 Макс”, “Амбронол”, “Цинепар”, “Травамакс”, “Нол-грипп” каби бир қатор дориларнинг бор-йўқлигини текшириш, аниқланган тақдирда белгиланган тартибда йиғиб олиш, аҳолини шифокор рухсатисиз бирорта дорини қабул қилмаслик борасида огоҳлантириш эди.
Бу ишга 5 нафар шифокор ва 30 нафар ҳамшираларимиз жалб этилди. Улар хонадонларга кириб “Хонадон дори қутиси”да сақланаётган дори воситаларининг сақлаш тартиби, яроқлилик муддатини ўрганиб чиқдилар. Шу билан бир қаторда ёшу қарининг саломатлиги ҳам текширувдан ўтказилмоқда.
Камола ҚАЮМОВА,
16-оилавий поликлиника раҳбари.
