Шахсий гигиена – энг яхши ҳимоя

Шахсий гигиена – энг яхши ҳимоя

Айрим беморларга лямблияси борлигини айтганимизда, у қандай юққанлиги билан қизиқишади. Лямблиянинг қўзғатувчиси лямблия цисталари билан ифлосланган қўллар, сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Зараркунанда ҳашаротлар (пашша, суварак, гўнг қўнғизлари)ҳам лямблия цисталарини тарқатишда катта аҳамиятга эга. Касаллик манбаи – зарарланган одам ёки ҳайвон, лекин асосан одам ҳисобланади. Одамлардан ташқари касаллик ит, мушук, қўй, йирик шохли моллар, айиқ, бўрсиқ каби сут эмизувчиларда, қушларда ва судралиб юрувчиларда учрайди. Зарарланган одам ёки ҳайвонлар етилган зарарланган цисталар ажратади. Одамда циста ажратиш даври ўртача зарарлангандан кейин 9-12 суткадан бошланади ва ойлаб давом этади. Катталарга нисбатан 9 ёшгача бўлган болаларда касаллик 2-3 марта кўп учрайди. 3 ойлик даврдан болалар зарарланади. Касалланиш юқорилиги табиий иммунитетнинг йўқлиги, овқат ҳазм қилиш юқори даражасига боғлиқ. Шахсий гигиена кўникмалари йўқ шахсларда юқори зарарланиш хавфи бор. Ташқи муҳит омиллари таъсирига лямблия цисталарининг чидамлилиги ҳисобига оиладаги, болалар муассасаларидаги мулоқотдагилар, шунингдек, зарарли кўникмаларда (бармоқ ва тирноқларни, қалам ва ручкаларни оғизга солиш) зарарланиш эҳтимоли юқори даражада бўлади. Шунингдек, сузиш бассейнларидаги ифлосланган сув, очиқ сув ҳавзалари, сувнинг зарарланиши ҳам юқтирувчи ҳисобланади. Лямблиоз билан касалланган болаларда пневмания, бронхит, отит, ангина ва бошқа касалликлар кўпроқ қайд этилади. Лямблиоз асосан баҳор ва ёзда кузатилади. Лямблия цисталари ташқи муҳитда намлик етарли бўлганда 66 кун яшайди. Оқар сувларда ёзда 3-4 ой, озиқовқат маҳсулотларида бир неча соат, намлиги юқори бўлган маҳсулотларда бир неча сутка сақланади. 55 даража қайнатилган сувда 5 дақиқада ҳалок бўлади. Лямблиозга чалинмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш керак. Болаларни ҳар йили текширувдан ўтказишдан эринманг. Бу, уларнинг саломатликлари учун жуда муҳим.

Зулхумор ПАЙЗИЕВА,
туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли
марказий таҳлилхона катта лаборанти.