Қорларингни кутгандим…

Қорларингни кутгандим…

Ҳаётимда баҳор, ёз, куздек
Борлигингни ёқтираман, қиш.
Гўдак каби бирам беғубор,
Қорларингни ёқтираман, қиш.

 

Ҳиссиётга тўла бу дамлар,
Зулматларсиз нурга ўхшайман.
Дили қордек оппоқ одамлар,
Сизни севиб-севиб яшайман.

ЖАМИЛА.