Онамга мактуб…

Онамга мактуб…

Инсон она Ватанини дастлаб муштипар онаси орқали ҳис этади, танийди. Она тупроқ, она юрт каби беқиёс таърифлар онажонлар алласи, эркалашлари орқали онгу шуурига сингади. Курсантлар ва оддий аскарлар қўлларига оқ қоғозни тутганича меҳр ва соғинч, қалбда ғурур ва ифтиҳор ила мактуб ёздилар. Онага мактуб… Оқ қоғоз узра миннатдорлик, фахр-ифтихор ва соғинч Ватан олдида йигитлик бурчини бажараётган йигитлар дилидан қоғозга тўкилди. Ўз мухбиримиз.Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар 8 март – Халқаро хотин-кизлар куни муносабати билан “Аскар онасига байрам табриги”ни ёздилар.