Зоминга саёҳат

Зоминга саёҳат

Тасарруфимиздаги ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Шунинг учун уларни тез-тез рағбатланти – риб, табиат қўйнига, юртимизнинг диққатга сазовор гўшаларига саёҳатлар ташкил этамиз. Навбатдаги саёҳат Жиззах вилоятига уюштирилди. Кенгашимиз томонидан 50 нафар ходимларни Жиззах вилоятининг Зомин дам олиш масканига саёҳатлари ташкил этилди, ходимлар Зомин тоғларининг сўлим гўшаларида мароқли дам олдилар. Айниқса, тоза ҳаво жоннинг роҳати бўлди. Саёҳатчилар...

Иқтидорлилар орамизда

Иқтидорлилар орамизда

Техника асри-да, болаларни телефон ва интернетдан ажратиб бўлмай қолди. Улар асримиз берган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, оламшумул ютуқлар сари интилишса, хўпхўп, лекин фарзандларимизнинг интернетдан бўлар-бўлмас нарсаларни кўриши, турли бўлмағур ўйинларни ўйнаб, олтинга тенг вақтларини исроф қилишлари ғоят ачинарлидир. Лекин ўқувчилар орасида шундайлари ҳам борки, улар интернетдан иқтидорларини шакллантириш, бойитиш мақсадида фойдаланиб, кашфиётлар эшигини очадилар. “Сортепа” маҳалласида яшовчи 12 ёшли Ойбек Илясов...

Оталар сўзи – ақлнинг кўзи

Оталар сўзи – ақлнинг кўзи

Бугунги ўсиб келаётган ёш авлодга ўзлигини англатиш муҳим вазифалардан биридир. Бунда эса ёши улуғларимизнинг амалий ёрдами ва мадади жуда муҳимдир. Шу боисдан ҳам ”Битта болага еттита қўшни ота-она” деган мақолга давр руҳига мос тарзда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” ибораси келиб қўшилди. Чунки битта нуроний беш-олти болага одоб, ахлоқ, Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, кичикка иззат, ҳунарли инсон хор бўлмас, каби...

22-Мактаб ғолиб

22-Мактаб ғолиб

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 19-сонли умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг иккинчи – вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 22 та мактаб терма жамоалари куч синашишди. Қизғин ва муросасиз кечган танловда 3-ўринни Юқори Чирчиқ туманидаги 34-сонли умумтаълим мактаби, 2-ўринни Зангиота туманидаги...

“Ëшлар овози” иқтидорлиларни саралади

“Ëшлар овози” иқтидорлиларни саралади

Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Президентимиз ташаббуси билан ўтказиладиган “Беш ташаббус 2024” олимпиадаси доирасидаги “Республика Ёшлар овози” Бўзатов фестивалининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда 22 та туман-шаҳардан келган ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Улар орасида тумандошларимиз ҳам бор эди. Опера йўналиши бўйича иштирок этган иқтидор эгаси “Истиқлолнинг 5 йиллиги” маҳалласилик Ҳасан Эгамбердиев 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма...

“Мутолаа оламидаги китобхон миллат”

“Мутолаа оламидаги китобхон миллат”

Республикамизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари “Китобсевар миллат” шиори остида IY “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтди. Ҳафталик кутубхоначилар ва китобхонлар учун комплекс тадбирлар мажмуаси бўлиб, асосий мақсади китоб ва китобхонлик тарғиботидир. Ҳафталик доирасида 22- 26 апрель кунлари туман Ахборот-кутубхона марказида ҳам мутолаа маданияти ва китобхонликка қаратилган туркум тадбирлар ўтказилди. Жумладан, ҳафталикни ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигига...

Бир ойлик истеъмолнинг базавий меъёрлари тасдиқланди

Бир ойлик истеъмолнинг базавий меъёрлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2024-2025 йилларда босқичма-босқич ўзгарадиган янги нархлари ҳамда шу йилнинг 1 май санасидан эътиборан, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. Яъни, 1 майдан бошлаб энергоресурслар истеъмоли учун ижтимоий норма этиб, электр энергиясига – ойига 200...

Нуронийлар масканидаги гурунглар

Нуронийлар масканидаги гурунглар

Бундан уч ойлар олдин туман “Нуроний” жамғармасига янги раҳбар тайинланди: Облоқул Жўраев. Қувониб кетдим. Сабаби бу лавозимга у жуда муносиб номзод эди. Облоқул аканинг асл касби ўқитувчилик. Ўтган асрнинг 70-80 йилларида газетамизнинг фаол жамоатчи мухбири ҳам бўлган. Унинг сермулозаҳали, саводхон, кенг фикрли инсон эканлиги ёзаётган мақолаларида ҳам ўз аксини топиб турарди. Бундай ҳар томонлама етук кадрлар ҳамма замонда ҳам раҳбарлик...

Бўш иш ўринлари кўп

Бўш иш ўринлари кўп

Камбағаллик қачон қисқаради, қачонки, ишга лаёқатли фуқароларнинг барчаси ўз иш жойига эга бўлса. Бунда эса маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва амалий ишлар билан бир қаторда ўтказиб келинаётган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаларининг ҳам ўрни катта бўлмоқда. Ўтган душанба куни туман прокуратураси ташаббуси билан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан “Ойбек” маҳалласида жойлашган “Камбағалликни...

Улуғимсан, Ватаним

Улуғимсан, Ватаним

Тумандаги 21-мактабда эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбирда сўз олганлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бердилар, ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ёд олинди, қўшиқлар куйланди, рақслар, саҳна кўринишлари ижро этилди. Шунингдек, табирда шоир ҳаёти ва ижоди ҳафталиги доирасида ўтказилган турли танлов, викториналар ғолиблари, уларнинг ота-оналари мактаб раҳбарияти томонидан тақдирланди. М.УМАРОВА, ўқитувчи.

Гулзору теракзор

Гулзору теракзор

27-мактабга бориб қолсангиз, ўзингизни нақ гулзорга тушиб қолгандек ҳис этиб, вужудингизда ўзгача кайфият уйғонади. Туваклардаги бири-бирини такрорламас анвойи гуллар хаёлингизни ўғирласа, ҳовлидаги гулзор “менга ҳам қиё боқинг”, дегандек чиройли жамолини кўз-кўз қилади. Бу гуллар эса четдан келтирилмаган, уни мактабнинг аҳил жамоаси ўз қўллари билан етиштиришган. Мактабнинг 1 сотихча келадиган иссиқхонасида етиштирилган календула кўчатлари мактаб ҳовлисини безаши ҳам бор гап. Бу...

Жадидлар 1916 йилда

Жадидлар 1916 йилда

1916 йил қўзғолони ўзбек халқининг миллий озодлик учун олиб борган кураши тарихининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Нафақат Туркистон, балки Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг ҳам кўпгина шаҳар ва қишлокларида гуриллаб ёнган қўзғолон олови, бир томондан, чор ҳокимияти ўтказган зулмнинг ҳаддан ошгани, иккинчи томондан, XX асрнинг 10-йилларига келиб мўмин-мусулмон халқларнинг ижтимоий онги ўсиб, ўз ҳақ-ҳуқуқини тиклаш ва мустамлакачилик кишанларини парчалаш учун курашга астойдил...

Римни алишмасман “Бедапоянгга”

Римни алишмасман “Бедапоянгга”

Муҳаммад Юсуф… Уни танимаган ким бор! Юракларга чексиз ҳаяжонлар солишга қодир бўлган шеърлари қўшиқларга айланиб, ҳар бир хонадонга кириб бориб, одамларни ҳаёт моҳияти ҳақида ўйлашга ундаган шоирни танимай бўларканми! Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари шунчаки чиройли мисралардан иборат эмас эди, у гапиради, гапирганда ҳам фақат ҳаёт ҳақиқатларини содда, оддий ва равон тилда… 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги оддий “Қовунчи”...

Миллат қадриятлари хазинаси намойиши

Миллат қадриятлари хазинаси намойиши

Ҳар йили Тошкент шаҳри ва вилоятларда ўтказилаётган анъанавий Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали бу йил 15 апрелда бўлиб ўтди. Ҳафталик маҳаллий ва хорижий рассомларнинг кўргазмалари, рассомлик ва амалий санъат бўйича маҳорат дарслари, илмий анжуманлар, тарихий, миллий ва замонавий либослар намойишига бой бўлди. Фестивалда асосан TÜRKSOY (Халқаро Туркий маданият ташкилоти) мамлакатлари, шунингдек, Корея Республикаси, Франция ва бошқа давлатлардан 70 нафардан...

Қизиқарли фестивал

Қизиқарли фестивал

Ўқувчиларни она табиатга муҳаббат руҳида тарбиялашда ўтказиб борилаётган турли тадбирлар ва фестивалларнинг роли каттадир. 13-мактабда ўқувчиёшлар онгида табиатга меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилган “Қушлар ва гуллар” фестивали ҳам ғоят қизиқарли бўлди. Фестивалда ўқувчилар томонидан олиб келинган туваклардаги турли гуллар ва қушлар кўргазмаси ташкил этилди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан ноёб гуллар ва қушларнинг келиб чиқиш тарихи ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.