Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш тузиш ҳақидаги таклиф Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев томонидан 1992 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 47-сессиясида илгари сурилган эди. Ташкилот 1999 йилдан расман ўз фаолиятини бошлаган. Ташкилотга Осиёнинг 27 та давлати доимий аъзо: Озарбойжон, Афғонистон, Баҳрайн, Бангладеш, Ветнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Камбоджа, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон, Мўғулистон, БАА, Покистон,...

Шавкат Мирзиёев Остонадаги форумда нималар деди?
Шавкат Мирзиёев ўтган давр давомида ушбу тузилма хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг ва очиқ мулоқот учун муҳим майдон сифатида ўзининг ғоятда зарур эканлигини кўрсатганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон форумни трансформация қилиш масаласи бўйича қўшма фаолиятда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. «Бугун биз халқаро муносабатларда ноаниқлик тобора ўсиб, мулоқот ва ишончнинг мисли кўрилмаган даражада тақчил бўлиб...
