“Инсон” ёрдамга келди

“Инсон” ёрдамга келди

Президентимизнинг 2023 йил 1 июндаги 176-ПҚ-сонли қарори билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган бўлиб, унга кўра ҳар бир туман, шаҳарда “Инсон ижтимоий хизматлар маркази” ва ҳар бир ижтимоий хизматларни маҳалла, хонадон, фуқаро даражасида ташкил этиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш назарда тутилган эди. “Инсон ижтимоий хизматлар маркази”нинг вазифалари нималардан иборат? Бўлим томонидан кимларга қандай ёрдамлар кўрсатилади? “Абдужалилбоб” ҳамда “Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги аҳоли учун 1-сектор биносида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбари Жамол Муратов томонидан ўтказилган сайёр қабулда ана шу ҳақда гап борди. Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этган ногиронлиги бор, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш истагида бўлган фуқаролар ўзларини ижтимоий масалалар бўйича қийнаб келаётган муаммолар ҳамда ушбу мавзулар юзасидан қизиқтирган саволларига тегишли жавоб олишди. Марказ раҳбари томонидан фуқароларга муаммолари бўйича қайси ташкилотларга мурожаат этишлари кераклиги тушунтирилди, муаммолари ёзиб олинди ва уларга тегишли амалий ёрдам кўрсатилиши айтилди. Сайёр қабуллар бошқа маҳаллаларда ҳам ўтказилмоқда.

Ж.АМИРОВА.