“Хонадон дори қутиси” текширилмоқда

“Хонадон дори қутиси” текширилмоқда

Бугунги кунда бирлашмамиз томонидан аҳоли ўртасида “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларининг ножўя таъсири ва “Quramax Medikal” фирмасининг дори воситаларини қўлланилишини вақтинча чеклаш бўйича бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиника, Оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари тиббий бригада аъзолари томонидан хонадонларда тарғибот ишлари давом эттирилмоқда. Бунда ҳар бир хонадон эгасининг алоҳида дори қутичалари назоратдан ўтказилиб, “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан ташқари муддатидан ўтиб кетган дори воситалари ҳам кўздан кечирилмоқда.

Аҳоли хонадонларида яқин кунларда ушбу номдаги дори воситаларини қабул қилинганлиги ва қилинмаганлиги бўйича сўров ўтказилиб, оила қутичасида юқоридаги дори воситалари борлиги аниқланиб, аҳоли қўлидан йиғиб олинди. Оилада 6 ёшгача бўлган болаларнинг саломатлигида ўзгариш кузатилса зудлик билан оила шифокорига ёки туман Тиббиёт бирлашмасининг Болалар бўлимига мурожаат этишлари  тушунтирилди. Шифохонага мурожаат этилган болалар тақдири юзасидан шифохона ва бирламчи тизим ўртасида туман Тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган штаб орқали боғлиқлик ўрнатилди.

 Шу билан биргаликда туман аҳолисини саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳоли серқатнов жойларга эслатмалар илинди. Хонадонларга ҳам тарқатилди.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Сизда ҳам ушбу дори воситасилари мавжуд бўлса, зинҳор қўлламасликни ва бизга мурожаат этишингизни, агар ушбу дори воситалари дорихоналарда сотилаётганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан хабар беришингизни сўраймиз.

Ушбу дори воситасидан билмай фойдаланган бўлсангиз дарҳол туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат этишингизни сўраймиз.

туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти.