Фаоллар йиғилиши

Фаоллар йиғилиши

Туман ҳокимлигида навбатдаги фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда секторлар, тумандаги барча корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, мутасаддилар иштирок этди. Йиғилишни туман ҳокими Абдиваҳоб Тамикаев олиб борди. Таъкидланганидек, вилоят миқёсида кўтарилган муаммолардан етарлича хулоса чиқариш, танқидий сарҳисобларга жиддий муносабатда бўлиш, ҳоким ёрдамчилари зиммаларидаги вазифаларни амалга оширишда сусткашликка йўл қўймаслик­лари лозимлиги айтилди.

Шунинг­дек, ижро интизоми, бюджет тушумлари, қурилиш, қуёш панеллари ўрнатиш, аҳоли мурожаат­лари, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйи­ча алоҳида тўхталиб ўтилди. Ушбу йўналишдаги устувор масалалар юзасидан ҳар бир корхона, ташкилотда алоҳида тушунтириш ишлари олиб борилиши бўйича тегиш­ли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Йиғилиш кун тартибидан ташкилий масала ҳам ўрин олиб, бир қатор тайинловлар эълон қилинди.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ёрдами билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган Мудофаа вазирлигига туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномаси, яқинда – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан Президентимиз Фармонига мувофиқ давлатимизнинг юксак мукофоти – “Шуҳрат” медали билан тақдирланган туман ҳокимлигининг “Истиқбол” ижтимоий-сиёсий газетаси мухбири Жамила Арслоновага Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосарининг Ташаккурномаси, вилоят прокуратураси томонидан жиноятчиликнинг олдини олишда фаол иштирок этиб, намуна бўлаётган бир қатор маҳаллалар раисларига раҳматномалар тантанали равишда топширилди.

Дилбар ШАРИПОВА.