Ёшлигидан эл саломатлиги йўлида хизмат қилган, бу йил 56 баҳорни қаршилаган Наргиза опанинг яна бир ўзига хос қобилияти борлигини кўпчилик билмаса керак. Бир парча чиқинди мато ҳам унинг моҳир қўлларида чиройли сумкачага айланади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Наргиза опа миллий матоларимиздан аёллар учун нимча, устки кийимлар, кўйлаклар тикади. Бу, унинг севимли иши. Унинг мўъжазгина хонасида...
