Туманимиз ўтган 90 йил ичида катта синовларни бошдан кечириб, Истиқлол йилларида ривожланиш сари юз тутди.Бугун туманимизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Қайд этиш лозимки, меҳнатсевар, ишбилармон тумандошларимиз аждодларга муносиб ворис эканлигини ҳар жабҳада исботлаб келаётганидан доимо мамнунмиз. Бунда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ислоҳот – ислоҳот учун...
Category: Тадбиркорлик
Шароит соз, ишчилар мамнун
Бугунги кунда туманимизда хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган тикувчиликка ихтисослашган ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиб бормоқда. Шулардан бири “Саховат” маҳалласида очилган “RSP Textile” тикувчилик цехидир. Цехнинг очилиши натижасида маҳалла ва қишлоқ хотин-қизларининг бир гуруҳи муқим иш ўрнига эга бўлдилар. Яқинда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саодат Усмонова мазкур ишлаб чиқариш...
Халқ “IРО”си аслида нима?
IPO, яъни, Initial Public Offering (бирламчи оммавий таклиф) компаниялар ўз акцияларини биринчи марта кенг жамоатчилик учун сотувга чиқаришидир. Халқ IPOси деганда эса компания акциялари чет эллик инвесторлар эмас, биринчи навбатда маҳаллий аҳоли учун савдога қўйилиши назарда тутилади. Аҳолимиз сони, унинг молиявий саводхонлиги ошиб бораётганини ҳисобга олсак, ҳиссадорлар келишган ҳолда компанияларнинг бир қисмини миллионлаб улушларга бўлиб,...
Қуёшни уйғотаётган аёллар
Аёл – она, бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан дунёни тебратади. Аёл – намунали уй бекаси, уй-жойнинг саранжом-саришталиги, оиланинг мустаҳкамлиги унинг қўлида. Она – устоз, бутун умр фарзандларини тарбиялайди, она – давлат хизматчиси, ўқитувчи, шифокор, тадбиркор… Ҳа, ҳаётимизнинг гуллари ҳисобланмиш аёлларимиз ҳақида қанча гапирсак, шунча оз. Айниқса, қишлоқ аёлларининг фидойилигини ҳеч бир нарса билан...
Бешта лойиҳа – 6 миллиард 240 миллион сўм
Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида аҳолини бюджет маблағларини тақсимлаш жараёнига фаол жалб этиш ҳамда аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш ҳамда очиқ майдончаларни ташкил этиш орқали уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Open Budget сайтининг маълум қилишича, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг иккинчи мавсумига овоз бериш якунларига кўра, мамлакат бўйлаб жами...
Агросубсидия олиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарори билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мазкур Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади. Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади. Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни...
Очиқ мулоқот: Илк учрашув самимий ўтди
Мамлакатимизда бугунги кутган ўзгаришлар, айниқса, иқтисодиётимизнинг ривожланиш кўрсаткичлари ҳар биримизга алоҳида қувонч бағишлайди. Жорий йилда ҳам соҳада барқарор ва юксак ўсиш суръатлари кўзда тутиляпти. Маълумки, истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик соҳалари нафақат иқтисодиётимизнинг етакчи бўғини, балки давлатимиз ва жамиятимиз ривожида ҳал этувчи аҳамиятига эга бўлган асосий кучга айланди. Айниқса, бозорни импорт...
“Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади
Президентимизнинг 2023 йил 2 августдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасига илғор рақамли технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-257-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 сентябридан “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси таркибида “Агроплатформа” ахборот тизими жорий этилади. Мазкур платформа пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари...
Маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 22 июлдаги ВМ-307-сонли қарори билан Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу Низомга мувофиқ, касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан улар фаолиятининг дастлабки 3 ойида бир ойлик ўртача даромади миқдорида 1 марталик субсидия берилади....
Ҳоким ёрдамчилари – фаол ҳаракатда
Бирлашган ўзар “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган “Маданият” маҳалласи аҳолисининг бугун қувончи чексиз. “Яхши ҳам бирлашган ҳолда ҳаракат қилган эканмиз”, дейишмоқда улар “Маданият” берк кўчаларининг 2500 метрида олиб борилган асфальтлаш ишларидан мамнун бўлиб. Эътиборли жиҳати шундаки, маҳалла “ташаббусли бюджет”нинг бешта мавсумида ҳам ғолибликни қўлга киритишди. Бунда маҳалла фуқаролар йиғинининг “беш”лиги ташаббусию, аҳолининг...
Қуёш панеллари: Қўшимча даромаддан қатор имтиёзларгача
Статистик маълумотларга қараганда, сўнгги олти йилда Ўзбекистон аҳолиси 12 фоизга, саноат корхоналари 2 бароварга ортиб, 45 мингдан 100 мингтагача кўпайган. Натижада, электр энергияга бўлган талаб 35 фоизга ошиб, ҳар йилига бу кўрсаткич 6 фоиздан ўсиб бормоқда. Айниқса, кутилмаган иқлим ўзгаришлари оқибатида ҳавонинг қишда жуда совуқ, ёзда эса аномал иссиқ бўлиши, республика иқтисодиёти ва аҳолиси томонидан...
“Аёллар дафтари”дан – тадбиркорликка
“Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи ёлғиз аёл Мавжуда Содиқова рўзғорини тебратиш учун қандай иш билан машғул бўлиш ҳақида боши қотиб юрганида унга ҳоким ёрдамчиси кўмакка келди. У “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасида турувчи аёлнинг қизиқишларини, қўлидан нима иш келишини ўрганди ва унга тадбиркорлик билан шуғулланишни маслаҳат берди. Тадбиркорликни бошлаш учун ҳам маблағ, шарт-шароит керак. Шунда унга ҳоким ёрдамчисининг...
Такрорий экин – даромад манбаи
Бу йил ҳам ғаллакорларимизнинг зарбдор меҳнати туфайли туманимиз далаларида мўл дон ҳосили етиштирилиб, Тошкент вилоятида биринчи бўлиб давлатга дон сотиш шартнома режаси ёруғ юз ила ортиғи билан бажарилди. Эндиги асосий вазифаларимиздан бири – ғалладан бўшаган майдонларга кечиктирмасдан иккиламчи экинлар экиб олишдан иборат. Бу эса, келгусида ички бозорларимизда озиқ-овқат маҳсулотлари тўкин-сочинлигини таъминлайди. Шунинг учун айни дамда...
Қуёш панеллари: Хайрли ташаббусдан мўмай даромадгача…
Мамлакатимизга ўтган қиш мавсуми бошқа йиллардагига нисбатан анча совуқ келди. Бу электр энергияси билан боғлиқ ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммоларни яққол юзага чиқарди. Президентимизнинг шу йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори энергия тақчиллиги қопланишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди....
“Ўзбекистон” МЧЖ: Кеча ва бугун
Ўтган асрда туманимиздаги ҳар бир қишлоқдаги хўжаликлар маълум бир йўналишга ихтисослаштирилган эди. Масалан, “Рассвет” бўрдоқичилик, “Гагарин” узумчилик, “Бўзсув” уруғчилик, “Иванова” чорвачилик ва ҳоказо… “Ўзбекистон” эса паррандачилик фабрикаси бўлиб, бу ерда етиштириладиган парҳез гўшт ва тухумнинг довруғи республикага ёйилганди. Ўша пайтларда бу ердаги ишлар асосан қўл меҳнати ёрдамида амалга оширилар, бу эса кўплаб ишчи кучини талаб...














