Туманимизда тадбиркорлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Уларнинг орасида хотин-қизларнинг ҳам борлиги қувонарлидир. “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Озода Ортиқова шундай аёллардан бири бўлди. У кўпдан бери тикувчилик билан шуғулланиш истагида юрарди. Ниҳоят унинг орзуси амалга ошди. Тикувчиликни йўлга қўйди. Бунинг натижасида 4 нафар ишсиз аёлни иш билан ҳам таъминлади. Озоданинг нияти – келажакда тадбиркорлигини янада кенгайтириб, ишчи ўринларини кўпайтириш.
Ўз мухбиримиз.
