Туманимизда китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик аввалида туман Ахборот кутубхона марказида “Мен севган адиб” лойиҳаси асосида атоқли адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигига бағишланган “Авлодлар ёд этар эҳтиром ила” номли хотира кечаси бўлиб ўтди. Адиб ҳақидаги маълумотлар, асарлари асосида тайёрланган бадиий чиқишлар китобхонларнинг Абдулла Қодирий ижодига бўлган қизиқишни янада оширди. Маданият бўлими қошидаги “Ҳосил” халқ...
Author: Admin (Admin )
Иқтидорли қизлар форуми
Маданият саройида РМММ туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф қизлари иштирокида “Иқтидорли қизлар форуми” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Тадбирда қизлар маънавий олами, илм олиши ва тарбияси учун зарур фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фаол, иқтидорли, кўп соҳаларда ютуқларга эришиб келаётган ўқувчи қизлар туман ҳокимининг...
Меҳнатдан ҳурмат топди
Яна бир тонг отди. Барча ишхоналарда бўлгани каби туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Хирургия бўлимининг ҳам эшиклари очилиб, ундан бирма-бир тиббий ходимлар кириб кела бошлашди. Йўлаклардаги, хоналардаги озодалик уларга алоҳида завқ бағишлайди, мамнун жилмайиб: “Бугун Дилбархон опа навбатчи эканлар-да”, дея иш жойларини эгаллашади. Эрталабки яхши кайфият ва озодалик уларга кун бўйи ҳамроҳ бўлади. Дилбархон бундай эътирофга...
Ҳамширалар беллашдилар
Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этмоқ даркор. Нафақат тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар билан, балки хушхулқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бергувчи ҳамширалар ҳар қандай шароитда ҳам фидойилигини, шу билан бир қаторда жонфидолигини ҳам амалда ифода этадилар. Улар ҳамиша беморлар саломатлиги учун қайғурадилар. Туманимизда...
Симёғочлар алмаштирилди
Кейинги йилларда туманимизда маънан эскирган симёғочларни бетонлисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқдаки, бундан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Яқинда “Найман” маҳалласининг “Ғиштчилар” кўчасида ҳам туман Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан симёғочларни бетонлисига алмаштириб, одамларнинг дуосини олишди. Ўз мухбиримиз.
Кўча асфальтланди
“Туркистон” маҳалласи тобора чирой очиб бормоқда. Асосийси, бир пайтлар қишда лой, ёзда тупроқ бўлиб, аҳоли ва ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдираётган ички кўчалар асфальтига берилаётган катта эътибор боис йўллар равонлашмоқда. Бу сафар навбат “Тасанно -3” кўчасига етиб келди. Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан мазкур кўча асфальтланди. Шунингдек, маҳаллада “Эркин” ҳудуди маҳаллалари раислари ва бошқа ҳашарчилар билан бирга кенг...
Халқ дардини тинглаш масъулияти
Қабулхонамиз томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий объектларни ўрганиш орқали ижтимоийиқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш фаолияти доимий равишда мувофиқлаштириб борилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йил 1-чорак давомида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 тага (93- 54), улардаги масалалар сони эса 35 тага (114-79) кўпайган,...
Деҳқончилик илмини сув қилиб ичганлар
“Навқирон” маҳалласи аҳли азал-азалдан деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Хонадон эгаларининг ота-боболари бир пайтлар далада кетмон чопиб, тирикчилик қилишган бўлишса, бугунги кунда уларнинг авлодлари бу касбни давом эттириб, томорқасининг бир қаричини ҳам бўш қўйишмаяпти. Бир сўз билан айтганда, маҳаллада деҳқончилик илмини сув қилиб ичган одамлар истиқомат қилишади. Уста томорқачилар ҳақида гап кетганида қишлоқ аҳлининг тилидан Ҳамидулла...
Зангиота тумани ёшлар ишлари бўлими раҳбари Ҳикмат Зиямутдиновнинг туман ёшларига мурожаати
Ҳурматли ёшлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал тизим яратилди. Маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлиги эса сиз ёшларнинг мурожаатларингизни сизлар яшайдиган...
Зангиота тумани ҳокими Эркин Рустамовнинг ҳудуд ёшларига мурожаати
Азиз ёшлар! Зангиота тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан сизларга йўлланган мурожаатни ўқиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролингиз тобора ортиб бораётганини яна бир бор ҳис этдим. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга...
Қадриятлар қадр топган юрт
Куни кеча Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Қадриятлар қадр топган юрт” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Техникум ўқувчилари миллий қадриятларимиздан бўлмиш меҳмондўстлик, миллий таомлар тайёрлаш, ўзбекона лутф, келин салом, ўланлар ва лапарлар каби урф-одат ҳамда анъаналар бўйича ўзаро беллашдилар. Энг фаол иштирок этган ўқувчилар ва гуруҳлар орасидан ғолиблар сараланиб, диплом ва эсдалик...
Китобхон оналар куни
Анъанага кўра ўтказиб келинаётган “Китобхон оналар куни”нинг бугунги тадбири Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда китобхон оналаримиз ўзлари оила даврасида ўқиган китобларининг маънавий-маърифий аҳамияти, илгари сурилган ғоялари хусусида фикр алмашдилар. Шунингдек, фарзандларида китобхонлик маданиятини қарор топтириш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни кучайтириш юзасидан тажриба алмашиб, бир-бирларига тавсиялар бердилар. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари...
Газетхон илҳоми
Сен ҳавола этгил Тангри Таолога, Ўзи ҳам дуч келар бир кун балога. Эзгулик, ёвузлик юрар ёнма ён, Ҳар кимнинг қилмиши Аллоҳга аён. Қанча опичса ҳам шўрлик тошбақа, Нишини қадайди барибир чаён. Асли иши чаённинг нишин қадашдир. Чаён сифатлардан илло адаштир. Муборак ТЕЛЕВОВА, 19-умумтаълим мактаби директори.
Умр сўқмоқлари
Умр сўқмоқлари эмас бир текис. Баъзан дуч келади вазият қалтис. Йўлингда тузоқ қўйгучилар бор, Лек сен чекинма орқага зинҳор! Суринсанг, қоқилсанг, ҳузур қиларлар, Ожизлигингдан яна шодланар. Барига ҳакамдир вақт отлиғ неъмат, Ўксинма ғалаба қилар ҳақиқат. Ҳақнинг чироғин ноҳақ ўчирмас, Қилган ёмонлиги жавобсиз қолмас.
Олмос кўзли зирак
Шифохонада ётган Нафиса буви бирдан оғирлашиб қолди. “Тезроқ шу дориларни олиб келинг”, деб даволовчи шифокор Наргизанинг қўлига бир даста қоғоз тутқазди. Аёл уларга кўз югуртирди. Ҳаммаси қиммат дорилар. Бунга пулни яна қаёқдан топади? Бугун охирги пулларига дорилар олганди. Ҳадеб ота-онаси, акасидан сўрайверишга юзи чидамай қолди. Икки қайноғасидан фойда йўқ. Улар хотин қули. Хотинининг чизган чизиғидан...













