Мутолаа соати

Мутолаа соати

Жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари 2 апрель санасини – Халқаро болалар китоблари куни сифатида нишонлашади. Бу сананинг ҳам ўзига хос тарихи бор. 1967 йилда Халқаро болалар китоблари кенгаши 2 апрель санасини болалар китоблари куни деб нишонлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу сана ўз-ўзидан танланган эмас. Ҳамма гап шундаки, ушбу санада буюк эртакчи Ханс Кристиан Андерсен дунёга келган кундир. Унинг “Қор маликаси”, “Нўхат устидаги малика”, “Чақмоқтош” каби эртак китоблари болалар томонидан севиб ўқилади.

Болалар китоби куни жаҳон миқёсида сайёрамиз келажаги бўлмиш ёш авлодга уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий бойлигини шакллантиришда китобнинг моҳияти ва ўрнини англашга даъват қилади. Туман Ахборот-кутубхона марказида Халқаро болалар китоби куни мутолаа соати тарзида бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари ўзлари севиб ўқиган китоблари ҳақида тўлқинланиб гапириб, ёд олган шеърларидан айтиб беришди. Болалар учун нашр этилган энг сара адабиётлар юзасидан ташкил этилган “Баркамол авлод – юрт келажаги” рукни остидаги китоб кўргазмаси билан танишдилар. Мутахассислар томонидан кўргазмадан жой олган адабиётларнинг тарғиботи олиб борилди.

Барно ФАЙЗИЕВА.