Туғилганлик тўғрисидаги ҳақидаги гувоҳнома туғруқхонада берилмоқда

Туғилганлик тўғрисидаги ҳақидаги гувоҳнома туғруқхонада берилмоқда

87 ўринли туғруқхонамизда барча шарт-шароитлар яратилган. Кейинги йиллар ичида дори-дармонлар таъминоти ҳам яхшиланди. Бу ҳам бўлса давлатимизнинг инсон омили, она ва бола саломатлигига қаратаётган катта эътиборидир. Ўтган йили 3850 нафар чақалоқ дунёга келди. Жорий йилнинг шу пайтигача эса 300 дан ортиқ туғруқ қайд этилди. Чақалоқларнинг соғлом бўлиб ўсишлари учун ҳар бир она билан алоҳида она сутининг афзалликлари ҳақида суҳбатлар ўтказамиз, уйларига қайтгач, гўдакни қандай парваришлаш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берамиз. Энг муҳими, гўдак туғилгач, у онанинг бағрида бўлади. Бу эса она сутининг вақтида келиши ва давомийлигини таъминлайди. Маълумки, юртимизда 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июндан эса бутун республика ҳудудида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилди. Бу ота-оналар учун катта қулайлик бўлди. Биз ҳам ишни шу асосда ташкил этганмиз. Бунда туғилганлик ҳолати тиббиёт муассасаларида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш тақиқланади. Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади. Шунингдек, суюнчи пуллари ҳам ота ёки онанинг пластик картасига ташлаб берилмоқда. Бундан ота-оналар мамнун.

Дилором ИБРАГИМОВА,
туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли
Туғруқ бўлими катта ҳамшираси.