Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида туман Ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Grand Ta’lim” НТМ Зангиота филиали ўқув курсларининг 12-16 ёшгача бўлган тингловчилари ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди.


Танловда иштирокчиларимиз “Ўзини таништириш”, “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Ребус ўйини” шартлари билан қатнашиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний натижаларига кўра, 1-ўрин Бекзоджон Ҳуснатиллаевга, 2-ўрин Моҳинур Шомахсудовага, шу-
нингдек, 3-ўрин Тожиддин Бахриддиновга насиб этди. Барча ғолибларга ташкилотимиз номидан махсус диплом, ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат нодир китоблар ҳамда пул мукофотлари топширилди. Тадбир доирасида туман Ахборот-кутубхона маркази томонидан кўчма кутубхона ҳам ташкил этилди.
Дилафруз ШУКУРОВА,
“Grand Ta’lim Olam” НТМ
“Билағон болажон” услубчи-координатори,
Зангиота филиали менежери.
