Қулайликдан барча мамнун

Қулайликдан барча мамнун

Маҳаллада қандай хайрли иш амалга оширилса, буларнинг барчаси одамларнинг шароит­лари яхшиланиши, яхши яшашлари учундир. Бунга эса маҳалла фуқаролар йиғинининг ташаббускорлиги, одамларнинг ҳамжиҳатлиги орқали эришилади. “Шодлик” маҳалласида амалга оширилган эзгу бир иш фикримизнинг исботидир. Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва ҳомийлиги ҳамда маҳалла фаоллари, 1-мактаб маъмурияти билан биргаликда 18 та йўлак плиталар олиб келиниб, мактабнинг кириш қисмига ўрнатилди. Натижада ўқувчи-ёшлар ва ўқитувчиларнинг ёғингарчилик мавсумида мактаб­га қатновида катта қулайлик яратилди. Келгусида бу каби эзгу амаллар қамровини кенгайтириш мақсад қилинган.

Ўз мухбиримиз.