Энг улуғ неъмат

Энг улуғ неъмат

Тинчлик – энг улуғ неъмат. Унинг аҳамиятини ҳамиша аҳолига тушунтириб борамиз.

ДХХ чегара қўшинларига қарашли “Зангиота” ЧНД ҳарбий хизматчилар томонидан навбатдаги тарғибот иши Яккасарой туманида жойлашган 127-умумтаълим мактабида ўтказилди. Тадбирда умумтаълим мактаби ўқувчилари, ўқитувчиларига Давлат чегараси тўғрисидаги қонун, унинг мазмун-моҳия­ти тушунтирилди. Ватан ҳимояси остонасида турган бўлғуси Ватан ҳимоячилари – битирувчи синф ўқувчилари учун ҳарбий хизмат бўйича тушунчалар берилди. Савол-жавобга бой бўлган тадбирда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоблар олдилар. Ҳарбий хизматчилар билан бўлган учрашув ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, уларнинг қалбида Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини яна кучайтирди.

Нурбек АБДУЖАЛОЛОВ,
ДХХ чегара қўшинлари
ҳарбий хизматчиси.