Ўқувчиларнинг қалбида китоб ўқишга бўлган қизиқишни уйғотишда мактаб кутубхонасидаги китобларнинг қай даражада кўплигига ҳам боғлиқ. Шу сабабли ҳам 36-умумтаълим мактабида вақти-вақти билан “китоб марафони” ўтказиб турилади. Бу эса кутубхонадаги китоблар захирасининг янада кенгайишига хизмат қилмоқда. Бу сафарги китоб марафонида Эркин ҳудуди хотин-қизлар фаоллари ҳам иштирок этишди. Улар томонидан мактаб кутубхонасига болаларнинг ўқиши учун бир даста бадиий китоблар совға қилинди.
Шоира ЭРГАШЕВА.
