“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки”, “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирлашайлик!” шиори остида умумхалқ ҳашари бўлиб ўтди. Унда мактабимиз ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.

Мактаб теварак атрофи ободонлаштирилди. 245 туп мевали ва манзарали дарахт, 83 туп арча ҳамда 500 туп гул кўчатлари экилди. Ушбу экилган ниҳол ва гул кўчатларининг парваришига мактабимиздан масъуллар тайинланди.
Дилфуза ВАҲОБОВА,
мактаб директори ўринбосари.
