“Навбаҳор” маҳалласи Ёшлар етакчиси ташаббуси билан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасида ўтказиладиган танловнинг ҳудудий мактаблар босқичи бўлиб ўтди. Танловда 1- ва 3-умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва китобсевар ёшлар иштирок этишди. Қизғин ва қувноқ тарзда ўтган танловда иштирокчилар ўзларининг ёқтирган шоир ва ёзувчиларнинг шеърлари ва ҳикоялари ҳақида сўзлаб беришди. Танлов доирасида тезкор мусобақа ҳам ўтказилди. Унда бир дақиқа давомида ким кўп сўз ўқиш ҳамда рус ва инглиз тилларида шеърлар ёд олиш йўналишларида ғолиблар аниқланди.
Гўзал ХЎЖАМБЕРДИЕВА,
“Навбаҳор” маҳалласи Ёшлар етакчиси.
