Жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Жарима миқдори ижро ҳужжатидаги суммадан ошиши мумкин эмас

Президентимиз томонидан 2023 йил 4 июлда имзоланган ЎРҚ-851-сонли Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

БҲМнинг 10 бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш учун белгиланган муддатда қарздор томонидан ижро этмаслик:
– фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача;
– мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Илгари жариманинг энг кам миқдори қатъий белгиланган бўлиб, фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан бошлаб жарима қўлланилган. Шунингдек, маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди. Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.

Қонунга кўра, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбу­зарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга эндиликда қуйидагилар ҳақли: Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;
Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бош­лиқлари. Илгари маъмурий жазо чораларини қўллаш давлат ижрочиларига тегишли бўлган.