Ҳоким ёрдамчилари – фаол ҳаракатда

Ҳоким ёрдамчилари – фаол ҳаракатда

Бирлашган ўзар

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган “Маданият” маҳалласи аҳолисининг бугун қувончи чексиз. “Яхши ҳам бирлашган ҳолда ҳаракат қилган эканмиз”, дейишмоқда улар “Маданият” берк кўчаларининг 2500 метрида олиб борилган асфальтлаш ишларидан мамнун бўлиб. Эътиборли жиҳати шундаки, маҳалла “ташаббусли бюджет”нинг бешта мавсумида ҳам ғолиб­ликни қўлга киритишди. Бунда маҳалла фуқаролар йиғинининг “беш”лиги ташаббусию, аҳолининг ҳамжиҳатлиги муваффақиятни таъминлади.

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис”

Юқоридаги дастурнинг мазмун-моҳияти ҳақида жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ана шундай суҳбатларнинг бири “Қиргузар” маҳалласида бўлиб ўтди. Тошкент вилояти Акциядорлик тижороат Халқ банки ҳамда банкнинг Зангиота тумани филиали ходимлари ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчиси “Сладкий дар” МЧЖ, “Умар мебель” оилавий корхоналарида бўлишиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва уларга яратилаётган имтиёзлар тўғрисида суҳбат ўтказишди. Шунингдек, малакали мутахассислар тайёрлаш ва ишга қабул қилиш бўйича режалар тузилди. Ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳаллада аниқланган 9 нафар ишсиз тадбиркорларга бириктирилиб, иш билан таъминланди.

Малакали  тиббий  хизмат  кўрсатилади

“Алоқа маҳалласида ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш клиникаси очилди. Клиникада малакали шифокорлар барча замонавий шароитлар яратилган шинам ва ёруғ хоналарда беморларга хизмат кўрсата бош­лашди. Клиниканинг очилиши натижасида маҳалладаги 2 нафар фуқаро муқим иш ўрнига эга бўлди.

Сарвар МАХАМАТОВ,
туман Камбағалликни қисқартириш ва
бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари.