Иккинчи мавсум бошланди

Иккинчи мавсум бошланди

“Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 17 июлдан бошланди. Бу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда.
1-босқич – фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш жараёнлари 17 июлдан 6 августгача;
2-босқич – лойиҳаларни махсус комиссия томонидан саралаб олиш жараёнлари
6 август­дан 26 августгача;
3-босқич – лойиҳаларга овоз бериш жараёнлари 26 августдан 15 сентябргача ўтказилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда. Бу маблағлар мавсум якунига қадар ортиб бориши айтилган.