18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас

18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас

2023 йил 14 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарори билан Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди.

Ушбу Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда, жумладан:

▫️Кўмирни бойитиш аппаратчиси;

▫️Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;

▫️Ер ости кон ишчиси;

▫️Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;

▫️Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;

▫️Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;

▫️Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;

▫️Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;

▫️Газ тақсимлаш станцияси оператори;

▫️Тиббий препаратларни дозаловчи;

▫️Тиббий маҳсулотларни тахловчи;

▫️Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;

▫️Гипсни қиздирувчи;

▫️Асфальтбетончи;

▫️Новвой;

▫️Хамир қорувчи;

▫️Гўшт маҳсулотларини кесувчи;

▫️Музқаймоқ тайёрловчи;

▫️Наққош;

▫️Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;

▫️Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими сифатида 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади.