“Аёллар дафтари”дан – тадбиркорликка

“Аёллар дафтари”дан – тадбиркорликка

“Янги ҳаёт” маҳалласида яшовчи ёлғиз аёл Мавжуда Содиқова рўзғорини тебратиш учун қандай иш билан машғул бўлиш ҳақида боши қотиб юрганида унга ҳоким ёрдамчиси кўмакка келди. У “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасида турувчи аёлнинг қизиқишларини, қўлидан нима иш келишини ўрганди ва унга тадбиркорлик билан шуғулланишни маслаҳат берди. Тадбиркорликни бош­лаш учун ҳам маблағ, шарт-шароит керак. Шунда унга ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан субсидия асосида музлаткич берилди. Бундан Мавжуданинг боши кўкка етди. Энди у ширинликлар пишириб,  сомсанинг хамирини тайёрлаб сотиши ва шу тариқа ўзини ўзи банд қилиши мумкин.

Сайёра ОЧИЛОВА,
туман ҳокимлиги Оила ва
хотин-қизлар бўлими
бош мутахассиси.