Бугун тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган 73 нафар хотин-қизлар фаолларининг қувончи чексиз. Уларнинг фаолиятида жуда асқотадиган вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган планшетлар вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Мирғиёзова томонидан барча фаолларга тарқатилди.

З.Мирғиёзова ўз сўзида маҳалла хотин-қизлар фаоллари олдида турган муҳим вазифалар, “Аёллар дафтари”нинг навбатдаги босқичини шакллантириш, ниҳоясига етказиш ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда нималарга эътибор қаратиш зарурлигига тўхталиб ўтди, бу муҳим ишда фаолларга муваффақиятлар тилади.
Ўз мухбиримиз.
