19653

Тошкент вилоятининг и£тисодий к¤рсаткичлари
(2024 йилнинг январь ойи ҳолатига)

1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми

Корхоналар томонидан 7 507,6 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 109,0 фоизни ташкил этди.

2. Чакана савдо товар айланмаси ҳажми

Чакана савдо товар айланмаси 1 943,4 млрд. сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 109,7 фоизга етди. Ўтган йилнинг январь ойига нисбатан энг юқори ўсиш суръатлари Оҳангарон шаҳри ва Зангиота тумани (114,6 фоиз), Бўстонлиқ тумани (112,5 фоиз)да қайд этилди.

3. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиши

2023 йил якунларига кўра, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 35 703,7 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 3,1 фоиз­га ўсган.

4. Молиявий хизматлар ҳаж­ми

Молиявий хизматлар ҳажми 66,7 млрд. сўмга ошиб, 423,1 млрд. сўмга етди. Умумий бозор хизматлари ҳаж­мида ушбу хизматларнинг улуши 16,1 фоизни ташкил этди. Жами молиявий хизматларнинг ўсиш суръати 112,4 фоизни ташкил этди.

Вилоят статистика бошқармаси.

Зангиота туманининг иқтисодий кўрсаткичлари
(2024 йилнинг январь ойи ҳолатига)

1. Зангиота туманида ташқи савдо айланмаси ҳажми

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 42,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 115,3 фоизни ташкил этди. Шундан: экспорт ҳажми 3,9 млн. АҚШ доллари ва импорт ҳажми 38,5 млн. АҚШ долларига етди.

2. Амалга оширилган қурилиш ишлари

Туман ҳудудида жами 58,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Шу жумладан: кичик фирма ва микрофирмалар томонидан 28,7 млрд. сўм, норасмий сектор томонидан 29,3 млрд. сўм ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилди.

3. Туманда аёллар кўпми ёки эркаклар?

Туман аҳолиси сони 171 минг 204 кишини ташкил этиб, шундан: шаҳар аҳолиси 70 минг 274 нафар ва қишлоқ аҳолиси 100 минг 930 нафар кишини ташкил этди. Эркак­лар 89 минг 80 нафар, аёллар эса, 82 минг 124 нафарга етди. Туғилиш­лар сони 4 минг 244 тага ва никоҳлар сони эса, 1 089 тага етди.

Туман статистика бўлими.