Олтин куз ҳақидаги қизиқарли фактлар

Олтин куз ҳақидаги қизиқарли фактлар

Кўпчилик кузни йилнинг энг романтик даври, деб ҳисоб­лайди. Барглар сарғиш ва қизил тусга кириб, деразаларга ёмғир урила бошлайди. Аммо бу фикрга қўшилмайдиганлар ҳам йўқ эмас, чунки куз жуда машаққатли йиғим-терим даври. Қандай бўлмасин, йилнинг бу фасли, бошқалари сингари, ўзгача гўзал.
Ҳамма ҳам куз фасли ва унинг ўзига хос фазилатларини тўғри англайвермайди. Тропик минтақада яшовчига “куз” сўзини  тушунтириш қийин иш бўлиши мумкин. Ернинг жанубий ярим шарида куз мартдан майгача давом этади.

Тақвим кузи метеорологик даврга тўғри келади, аммо астрономик кечикиш билан бироздан кейин келади.
Йилнинг шу даврида кўчиб юрувчи қушлар қишлаш учун кўчишни бошлайдилар. Олимлар томонидан тўп­ланган статистик маълумотларга кўра, куз ойларида туғилганлар йилнинг бошқа пайтларида туғилганларга қараганда ўртача узоқ умр кўришади. Кузги тушкунлик ҳеч қандай фантастика эмас. Бу аҳолининг тахминан 5 фоизига таъсир қилади. “Куз” сўзи турли хил тилларда ҳосилни йиғиш сўзларидан келиб чиққан.

Кўпинча йўллар ва пиёдалар йўлларини қоплайдиган барглар, айниқса, ёмғирда нам бўлса, муаммоларни келтириб чиқаради. Пиёдалар ва велосипедчилар унга тез-тез тойиб кетишади ва автоуловчилар улар туфайли тормозланиш масофаси ўн баравар кўпайиши мумкинлигини унутмаслик­лари керак.Барглар куз фаслида одатда тез сарғаяди, баъзида бир неча кун ичида дарахт рангини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Баргларда хлорофилл ишлаб чиқариш тўхтайди ва у тезда рангини ўзгартиради.Яна бир қизиқ бўлган маълумот шуки, Экваторда куз умуман бўлмайди.

Куз ойларида атмосфера босимининг пасайиши одатдагидек эмас, баъзан жуда кес­кин бўлади. Бу метеорологик одамларга жиддий ноқулайлик туғдиради. Барглар нафақат кузда, балки бошқа пайтда ҳам  тўкилади. Экваториал ва тропик зоналардаги кўплаб ўсимлик ҳам баргларини ташлайдилар. Яқинда ўтказилган тад­қиқотлар шуни кўрсатдики, кузда кўплаб одамларда қўрқув сустлашади. Кузда тунги ва кундузги ҳароратнинг пасайиши сабабли дарахтлар баргларини тўкишни бошлайди. Статистика шуни кўрсатади-ки, энг кўп тўйлар куз мавсумида бўлиб ўтади.

15-умумтаълим мактаби ўқувчиси
Наргиза ЖЎРАЕВА тайёрлади.