Зангиота тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари хизмат пайтида тунги соат тахминан 02:30 лар атрофида “Боғзор” МФЙ ҳудудида шахси номаълум фуқаро канал бўйига матога ва бошқа пакетларда ўралган ҳар хил чиқиндиларни ташлаб юбораётган пайтида бўлим ходимлари томонидан аниқланди. Суриштирув жараёнида фуқаро ўзини Ш.У. деб таништирди. Ҳолат юзасидан фуқаро Ш.У.га тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқаро бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб ўтди. Ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жиноят кодексининг 72-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилди.
Абдуазиз ЖЎРАЕВ,
Миллий гвардия Зангиота тумани
Қўриқлаш бўлими ходими.
