Category: Шеърият

Home Шеърият
Куз манзараси
Post

Куз манзараси

Куз – ҳазин қўшиғин айтган турналар, Салқин кун иссиғин симирган қуёш. “Алвидо” айтмоққа айланмай тили, Дарахтлар кўзида титраб турган ёш. ЖАМИЛА

Шеърият
Post

Шеърият

Эҳтиром “Устоз – табаррук инсон” – дейди халқимиз. Уларнинг меҳнатини қадрлашга ҳақлимиз. Устоз кўрмаган шогирд йўрғалар ҳар мақомга. Чароғон Устоз бирла замон, даврон, маконимиз. Олиб Устоз сабоғин эришдик камолотга.  Миннатдормиз доимо ўшал камтарин зотдан. Амир Темур бобом ҳам сабоқ олган устоздан, Устозга эҳтиромда ибратдир Навоий ҳам. Кечиб роҳат, оромдан, улашиб бор меҳрини, Бахш этар ёш...

Оддий муаллим
Post

Оддий муаллим

Қадри билинади энди менга гоҳ, Оддий мактабимнинг ўша беҳашам, Навоий-ку бизга устоздир бироқ, Кимдир ўқитган-ку Алишерни ҳам, Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким? Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Тупроқдай ҳокисор безовта жонлар, Аммо қаноатда тоғдек улуғвор. ҲаттоТемурдайин соҳибқиронлар, Пирим деб этагин тутган зотлар бор. Қайсар жаҳонгирга йўл кўрсатган ким, Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Аяган ҳаётнинг санчиқларидан,...

“Зулфияхоним издош­лари”
Post

“Зулфияхоним издош­лари”

Қуйида 19-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Зулфияхоним издош­лари” номли тўгарак аъзоларининг ижод намуналари билан танишинг. Бувижон Сочингиз пахтадай оқ. Эртаклар айтинг тезроқ. Сўзи зиё – бувижон, Меҳридарё – бувижон. Сизни яхши кўраман, Эркаланиб юраман. Сўзи зиё – бувижон, Меҳридарё – бувижон. Тилак қиламан доим Соғ бўлинг – муддаойим. Сўзи зиё – бувижон Меҳридарё – бувижон. Дилафруз...

Юртим, қадрлидир сенда отган тонг
Post

Юртим, қадрлидир сенда отган тонг

Юртим, қадрлидир сенда отган тонг! Эркалаб уйғотган қуёшинг суюк! Мадҳиянг янграса, номинг урса бонг, Баралла айтаман – Ватаним буюк! Сени ёд этаман илҳомим ила, Таъриф қилиш учун гавҳар тергайман. Юртим сенга бўлган севгим бепоён, Сен учун керакман, жоним бергайман! Аллоҳим юртимдан этмагин жудо, Ватансиз яшашдан ўзинг асрагин. Бу юрт учун кимлар бўлмади фидо, Унинг камолини...

“Битта шеър ёзиш учун ўнта китоб ўқирди”
Post

“Битта шеър ёзиш учун ўнта китоб ўқирди”

Ўтган асрнинг 70-йиллари бошларидан ўрталаригача ўрта мактабда ўқиб юрганимизда наинки мактаб, балки туман марказий кутубхонасида ҳам биз ўқиб чиқмаган китоб қолмаганди. Айниқса, шеърий китобларни алоҳида меҳр билан ўқирдим. Ўша пайтларда мени Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Ҳалима Худойбердиеваларнинг ижод намуналари ўзига ром этганди. Абдулла Ориповнинг “Митти юлдуз”, “Онажон”, “Ўзбекистон”, “Ҳайрат” каби шеърий китобларини кутубхонадан олиб ўқирдим...

Уйғонмасак, уялгаймиз
Post

Уйғонмасак, уялгаймиз

Уйқу учун келмаганмиз бу дунёга, Юзни чайинг тонглар сочган нур, зиёга, Қалби уйғоқ мушаррафдир хуш дуога, Вилоятим, аҳли Тошкент, ўтинчим бор, Уйғоқ элни бандам дегай, Парвардигор. Мудроқ одам муродига етган эмас, Қут-барака кўчасидан ўтган эмас, Юз йил яшаб бахт баридан тутган эмас, Вилоятим, аҳли Тошкент, тўлғон энди, Уйғонганлар сафига кир, уйғон энди! Нурафшоннинг номидаги нуринг...

Шеърият
Post

Шеърият

Ватан Юртим, истиқлолинг муборак бўлсин! Ҳар бир хонадонга бахт, иқбол тўлсин! Эккан нав-ниҳолинг униб, боғ бўлиб, Эришган зафардан кўксинг тоғ бўлсин! Сени кутгай, албат, буюк келажак, Ҳар босган қадаминг чаман бўлажак. Эртанг бугунингдан бўлиб нурафшон, Шону қудратингдан лол қолур жаҳон. Дастурхонинг тўкин, обод ҳар гўшанг, Ярашар бастингга тўю томошанг. Лафзию меҳнати ҳалол халқинг бор, Темур...

“Бешлик”
Post

“Бешлик”

Маҳалла – катта даргоҳ, Ватаннинг бир бўлаги. Бу бўлак аҳил, огоҳ, Ахир у юрт юраги. Юртбошимиз таклифи-ла, “Бешлик” бўлди мужассам. Бир ёқадан бош чиқилса, Пойдеворлар мустаҳкам. “Бешлик”ни беш бармоққа Ўхшатгиларим келар. Бешбармоқлар бирлашса, Мушт бўлиб ошар кучлар. Катта бармоқ – оқсоқол, Бош бармоқдек бошқарар. Кўринишидан кичик, Лекин у берар қарор. Кўрсаткич бармоғимиз Тиними йўқ нозирдир....

«Нон қўшиғи»…
Post

«Нон қўшиғи»…

Ноннинг ҳиди ва таъми ўзга, Лекин яна куйлайди қўшиқ. Ишонгингиз келмайди бунга, Сизга бу гап туюлар қизиқ. Нон ёпилса тандирга агар, Қулоқ тутинг, тандир оғзида. «Пишай» дегач, пўрсилдоқ нонлар, Қўшиқ куйлар, сирли созида!… Абдулла Пўлатов.

Ўзингдан ўргилай
Post

Ўзингдан ўргилай

Баҳорни билмаган элларни кўрдим, Бир чечак кулмаган ерларни кўрдим. Ўзингни соғиниб келади Наврўз, Кафтингга кўз сурай, деҳқоним, юртим, Ўзингдан ўргулай, боғбоним юртим. Чучмома чайқалиб, чалар қўнғироқ, Ҳаёт ҳидин сочар уйғонган тупроқ, Илдиз суратини чизади чақмоқ, Кафтингга кўз сурай, деҳқоним, юртим, Ўзингдан ўргулай, боғбоним юртим. Меҳмонни чорлайди сумалакларинг, Қизларинг боғлайди жамалакларин, Саодатга кўприк камалакларинг, Кафтингга кўз...

Сен баҳорни соғинмадингми?
Post

Сен баҳорни соғинмадингми?

Ҳали қишнинг оппоқ тўни яшил либосга алмашмасидан ижтимоий тармоқларда бирин-кетин ёқимли хушхабарлар тарқали бошлади: “Жиззахда баҳор даракчиси бойчечак гуллади”, “Сурхондарёда бойчечак гуллади”… Юрагим ширин энтикди. Ташқарида майин-майин ёғаётган ёмғирнинг ўзига хос, бетакрор исига қоришган бойчечакнинг ифори димоғимга урилгандек бўлди. Сени соғинибман, баҳор! Дарахтларнинг бутоқларидан мўралаётган митти куртакларда кулишларингни, нозланиб келишларингни. Бир кечада гулларга айланиб қолишларингни....