(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) Каримжон кейинги пайтларда онасининг феъли негадир бузилиб, оғироёқ келинини ҳадеб уришиб, тергайвераётганини тушунолмай қолди. Очиқчасига гаплашиб ҳам кўрди. Бўлмади. Охири онасининг қайсарлиги шу даражага етдики, ўғли билан келинини уйдан қувиб чиқарди. Каримжон худонинг зорини қилиб ялиниб-ёлворди, йўқ айблари учун тиз чўкиб кечиримлар сўради. Бироқ онанинг юраги тошга айланиб бўлганди, “чиқиб кетасанлар”,...
Category: Ҳикоялар
Онадан кечиб бўлмайди
Тушдан кейин майдалаб ёға бошлаган қор кечга бориб тезлашди. Кўп ўтмай томдаги тунукалар, қиш уйқусига кетган яланғоч дарахтлар оппоқ либос кийди. Каримжон қорни қаттиқ соғинган эканми, деразаси қаршисидаги стулда ўтирганча, ёнидаги хонада чуғурлашиб қандайдир ўйин ўйнаётган уч ўғлининг бақир-чақирлари ҳам қулоғига кирмас, ташқаридаги манзарага сеҳрланганча маҳлиё бўлиб боқарди. Ўшанда ҳам қор шундай ўйноқлаб-ўйноқлаб ёғаётганди… Отаси...
Янги йил оқшомида
Дераза яқинига қўйилган эски диван-кроватда ётган Умиджон кўчадаги болалар шовқинини эшитиб, қаддини ҳиёл кўтариб, ойна оша ташқарига қаради. Ўтган куни ёғиб ўтган қор ҳали эримаган, уйларининг олдидаги йўл қияроқ бўлгани учун маҳалла болалари бу ерда сирпанчиқ учавериб, йўлни ойнадек ялтиратиб қўйишганди. Қий-чув қилиб, думалаб-сумалаб сирпанчиқ учаётган болаларга қараб Умиджон чуқур хўрсинди, бировдан аразлагандек тескари қараб...
Қамоқхонадаги битиклар
(Охири. Бошланиши ўтган сонларда.) – Онам мазза қилиб яшади ҳуштори билан… – Астағфируллоҳ, де. Онанг ҳақида бундай номаъқул гапни айтишга уялмайсанми? – Болалигимда ўз қулоғим билан эшитганман, буви, онамнинг бир турк кишисига телефонда севги изҳор этганини. Кейин кетиб қолдилар. Мен ортларидан югуриб йиқилиб тушдим… Бувиси чуқур “уф” тортди. Эртаси куни онаси чет элдан етиб келди....
Қамоқхонадаги битиклар
(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда.) Бувим жуда меҳрибон эдилар. Мени еру кўкка ишонмасдан катта қилдилар. Лекин барибир Сиз бўлолмадилар. Мактабга бордим. Мажлисларга ўртоқларимнинг ота-оналари келганида мен бир бурчакда етим қўзидек эзилиб ўтирардим. Ўртоқларим ота-оналари билан сайилгоҳларга, ҳайвонот боғларига ва бошқа жойларга борганида, мен ўзимни кераксиз бир буюмдек ҳис этганча бувимнинг заҳ ҳиди анқиб ётган ҳужрасига қайтардим....
Қамоқхонадаги битиклар
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) – Шундай дейсиз-у, шукр, сабр билан қозон қайнамайди-да. Ҳаракат қилиш керак. Ҳозир ёшман, айни ишлаб, пул топадиган пайтим. Уйлик-жойлик бўлиб қолай дейман. Ҳадемай боламнинг бўйи чўзилиб, уйлантирадиган пайтим ҳам етиб келади. Чала-ярим ухлаётган Абдуҳаким гап нимадалигини тушунмас, лекин жажжи юраги қандайдир нохушликни сезгандек, гупиллаб уриб кетди. …– Мен бир жойга ишлагани...
Илоҳий калом қадри
«Ойна» журналининг 1913 йил 7-сонида шоир Каримбек Камийнинг «Таҳ-рифи каломуллоҳ ҳақинда» сарлавҳали шеъри босилган. Шеърдан олдин «Муҳарраф Қуръон» (Бузилган Қуръон) номли бир мақола бериладики, бу Камий шеърини тушунишда, унинг ёзилиш сабабларини аниқлашда алоҳида аҳамиятга эга. Мақолада айтилишича, қозонлик И.Харитонов деган бир ношир Қуръони Каримни атай бузиб, чоп эттиради. Китобда матбаасини кўрсатмасдан минглаб нусхада тарқатади, бундан-да...
Қамоқхонадаги битиклар
Яна осмоннинг қовоғи уюлди. Қаерлардандир шошилиб келган дайди шамоллар алланималарни тақиллатиб, юракларга қўрқув солар, сарғайган япроқларни ҳар томонга чирпирак қилиб учирарди. Кўп ўтмай жала қуйиб, ўнқир-чўнқир жойлар кўлмакка айланди, йўл четидаги лотокларда сувлар тўлиб-тошиб оқа бошлади. Лекин бу жала ерга эмас, хонадаги кичкина дераза панжараси олдида туриб, бошини чангаллаганча кўчага маҳзун боқаётган, ёши ҳали йигирмадан...
Авлоний ижодида истибдод ва истиқлол
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) Дарҳақиқат, 10-йиллар сўнгига келиб, шеъриятда ҳуррият гулобининг атри анқий бошлади. 17-йилнинг феврали келди. Ҳуррият билан боғлиқ умид учқунлари алангага айланди. Авлонийнинг “Ҳуррият шарафина” шеъри мумтоз шеъриятимизнинг мусаддас жанрида ёзилган. Шеърнинг ҳар бир банди сўнгида: Кўб кишилар ошиқ эрди сенга, жонон ҳуррият, Жон қилибдур неча инсон сенга қурбон, ҳуррият, сатрлари такрорланиб келади....
Тарихсиз келажак бўлмайди
Мана шу гапларни ўзимизга шиор қилиб олганмиз. Мактабимизда ўқувчиларга миллий қадриятларимиз, тарихимизни яхши билиш кераклигини уқтирамиз. Тез-тез уларни юртимиз бўйлаб музейлар, муқаддас қадамжоларга олиб борамиз. Навбатдаги саёҳатимиз кўҳна ва навқирон Самарқандга бўлди. Ўқувчилар Самарқанднинг “Регистон майдони”, “Шоҳи Зинда”, “Гўри Амир”, “Самарқанд сити” сингари диққатга сазовор жойларини кўриб, тарихи билан яқиндан танишдилар. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов...
Сингилга элтувчи йўл
(Охири. Бошланиши ўтган сонларда.) Энди унинг барча топганлари кредит тўлашга кетар, Латофатга ёрдам беришга ҳам қўли калталик қилиб қолганди. Зилоланинг эса парвойи фалак. “Ажаб бўлибди, менга ҳам йўқ, қайнисинглимга ҳам…”, деб ўйларди. Ўзи эса ишлаб топганини ҳамон ўзи ва болаларини кийинтиришга сарфлашдан бўшамасди. Шу сафар ҳам шундай бўлди. Ойлигини олган ҳамоно таги кўриниб қолган рўзғорини...
Сингилга элтувчи йўл
(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) Ишлари кўпайиб кетиб, кеча кеч қайтган Баҳодирни ҳали чарчоқ тарк этмаганди. Биров бир қоп тош бостириб қўйгандек танасини тўшакдан зўрға узиб, кийинаркан, “уф” тортди: – Эрталабдан намунча сайрадинг-а, нега сингилларимнинг келиши сенга ёқмайди ўзи, оғирлиги тушаяптими, улар менинг жигарларим. Бу уй уларнинг ҳам уйи, хоҳлаган пайтларида келишга ҳақли. – Нима, уйимиз...
Сингилга элтувчи йўл
Маҳалладаги оддий, лекин чиройли таъмирланган, кўча тарафидаги иккита каттагина ўрик дарахти япроқлари сарғиш, қизғиш тус олиб, кўчага ўзгача файз бағишлаб турган хонадоннинг кулранг дарвозаси уфқдан кўтарилаётган қуёшга салом бергандек атрофга жаранг сочди. Анчадан кейин сарғишга бўялган сочлари елкаси узра ёйилиб ётган ўттиз ёшлар чамасидаги жиккаккина аёл эснаганча бориб эшикни очди. Остонада устига одми, лекин ўзига...
Жадидларнинг ўзбек тилини ривожлантириш йўлидаги ҳаракатлари
“Ҳукумат тили шу ҳукуматнинг хўжаси бўлғон халқнинг она тилидур”. Ўзбек тилининг бой ва бетакрорлигини Алишер Навоий олти аср олдин бутун дунёга исботлаган эди. Аммо кейинги даврларда араб ва форс тилларида ижод қилиш кўлами кенгайиб, ўзбек тили иккинчи даражали тилга айлана борди. Мактаб ва мадрасаларда ҳам ўзбек тили фан сифатида ўқитилмади. Бу эса тилимизни жар ёқасига...
Мен мўъжизалар ичида яшаяпман…
Биз тобора шаҳар тусини олиб бораётган қишлоқда яшаймиз. Аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, шаҳардаги шароитлар бизда ҳам бор. Энди бир пайтлардагидек тупроқ, лой кўчаларда юриш йўқ, қишда ариқларда сув тўхтаганида йироқдаги ҳовузлардан сув ташиб келишлар йўқ, ўчоққа ўтин қалаб, қозонда таом пиширишлар, қўлда кир ювишлар ўтмишда қолди. Лекин бир нарса – хонадонларнинг томорқаси нафаси, қўллар чаққон ҳаракатлангани...







