Раҳбар ва ёшлар

Раҳбар ва ёшлар

Мудофаа вазирлигига қарашли Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа-ҳарбий институтида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида туманнинг 1-сектор маҳалла ёшлари ва ўқувчилар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Мулоқот тарзида ўтган учрашувда институт раҳбари Бахтиёржон Раҳимов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сирожиддин Носиров ҳамда туманда фаолият юритаётган турли соҳа вакиллари иштирок этишиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Шунингдек, ёшлар томонидан таклиф этилган ғоя ва ташаббуслари инобатга олиниши юзасидан тегишли ташкилотлар ва мутасаддиларга вазифалар берилди. Учрашувда 44-мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, ўртага кўплаб ўзларини қизиқтирган саволларни ташлашди.

Ўз мухбиримиз.