16-умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ҳудудларда терак қаламчаларини экиш” бўйича амалий семинар ташкил этилди. Семинарда тумандаги 39 та умумтаълим мактаблари, 30 та Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда “Баркамол авлод мактаби” раҳбарлари ҳамда уларнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этдилар. Семинар иштирокчиларига Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан терак қаламчаларини экиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Ташкил этилган амалий семинар байрамона руҳда ташкил этилди. Тумандаги таълим муассасаларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.
Дилфуза ШАРИПОВА,
туман Мактабгача ва мактаб таълими
бўлими методисти.
