Туман кенгашининг сессияси

Туман кенгашининг сессияси

Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи чақириқ олтмиш биринчи сессия­си бўлиб ўтди.

Видеоконференция тарзида ўтказилган ушбу сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак ижроси бўйича туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Ғайбулла Жўраев ҳисоботи тингланди. Иккинчи масала юзасидан туман маҳаллий бюджетининг қўшиимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги масала атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек, депутатлар томонидан Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг жорий йил 21 февралдаги “Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди, Зангиота туманлараро иқтисодий ва фуқоролик ишлари бўйи­ча судларининг 2022 йилдаги фаолия­ти бўйича Халқ депутатлари туман кенгаши 14-округ депутати, “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раиси Нигора Холхўжаеванинг ахбороти тингланди. Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.